........ОНАМ ОЛДИДА..............
Севги хеч гап эмас...умр олдида,
Бешигим тебратган сехр олдида,
Ишқдан улуғ меҳр, улуғ бир зод бор...
Ёр ҳам хеч ким эмас.."Онам"..олдида!
Дўст ҳам борида бор, йўқдур йўғида,
Йиқилсанг суяшмас макр кўнглида,
Дунёни суяшга қодир бир зод бор...
Дўст ҳам хеч ким эмас.."Онам"..олдида!
Қадрингни ўлчама амал тўрида,
Давлату обрўйинг ағёр қўлида,
Дуоси бойликдан улуғ бир зод бор..
Тож ҳам хеч гап эмас.."Онам"..олдида!
Бошимни силаган қўллар Онамда,
Бахтимни тилаган диллар Онамда,
Жоним тўкилади хар гал эшитсам..
Қалтироқ овозлар.."Болам"..деганда!
ЖОНИМ ХЕЧ ГАП ЭМАС ОНАМ ОЛДИДА...
БОРИМ ХЕЧ ГАП ЭМАС ОНАМ ОЛДИДА..