Фильтр
54391715201190
  • Класс
Мехр билан кузатиб сизни,
Табассуми билан қаршилар,
Тилар омад толейингизни,
Борингизга шукр яхшилар...!
Сиз бор учун дилда қувонч бор,
Сиз бор-умид яна ишонч бор,
Бировга панд бермайсиз зинхор,
Борингизга шукр яхшилар...!
Узатасиз мухтожга ёрдам,
Улашасиз яхшилик хар дам,
Маҳзун дилга бўларсиз малхам,
Борингизга шукр яхшилар...!
Ғанимга хам йўллаб табассум,
Ширин сўз-ла этасиз махкум,
Яшолмайсиз савобсиз бир зум,
Борингизга шукр яхшилар...!
Миннат нима билмай ўтасиз,
Ғийбат нима билмай ўтасиз,
Тош отганга ошни отасиз,
Борингизга шукр яхшилар...!
Қайдан бунча қалбингиз дарё...?!
Таратасиз бунчалар зиё,
Сиздайларни асрасин Худо...!
Борингизга шукр яхшилар...!
Оппоқ, из тушмаган қорга ўхшар у,
Ҳаёга, ғурурга, орга ўхшар у,
Тиригу, яшашга зорга ўхшар у,
Эридан эътибор кўрмаган аёл.
Тунлари тош қўйиб ухлар бошига,
Зайнаб захар қўшар кунда ошига,
Чўмилиб яшайди кўзин ёшига,
Эридан эътибор кўрмаган аёл!
Кутишдан безиллаб бўлган бутунлай,
Ичи дув тўкилган, сирти бутундай,
Кўкка талпинади ёниб, тутундай,
Эридан эътибор кўрмаган аёл.
Ёнида ёрию, ўртада девор,
Қақроқ лабларидан ўпади озор.
Ҳар кеча кетишга қилади қарор,
Эридан эътибор кўрмаган аёл.
Оппоқ тонг тинглайди нолаларини,
Юмушлар қуритар жолаларини,
Кўзи қиймайдида болаларини,
Эридан эътибор кўрмаган аёл.
Аламлар ўтади жони-жонидан,
Томирлар эрийди қайноқ қонидан,
Куйдирар, яқинроқ ўтманг ёнидан,
  • Класс
Изларимни излаб юрган кадам бор
Бахтим куролмаган канча одам бор
Дадасини даврида бой деганлар
Мен дадамдан бойман чунки дадам бор Ювилади юракдаги армонлар
Нафасидан хис уради райхонлар
Гийбат килса килаверсин ёмонлар
Мен дадамдан бойман чунки дадам бор
Йетиб борар кай чуккини кузласа
Хикмат ёгар юзларини сузласа
Душманлари тирнокдан кир изласа
Мен дадамдан бойман чунки дадам бор...!!!
Mayin sabolardan so'radim sizni,
Olis samolardan so'radim sizni.
Momo Havolardan so'radim sizni,
Sizni ko'rgim keldi bugun onajon.
Quyosh eritmaydi ko'nglim muz kabi,
Sog'inch qiynar yaramdagi tuz kabi.
Hech kim erkalamas meni siz kabi,
Sizni ko'rgim keldi bugun onajon.
Bugungacha yetdim axir sabr deb,
Ado bo'lib ketdim axir sabr deb.
"Onajonim qaytib kelsin" deb,
Sizni ko'rgim keldi bugun onajon.
Mehringizni qumsab yumsam ko'zimni,
Erkalaysiz tushda silab yuzimni.
Sizsiz g'arib bildim ona o'zimni,
Sizni ko'rgim keldi bugun onajon.
Izlab topolmadim nurli kunlarda,
Mehringizga zorman turli kunlarda.
Ertasi noma'lum, sirli kunlarda,
Sizni ko'rgim keldi bugun onajon.
Nurga to'lsin ona endi yoli
Унсиз йиглар бугун одамзот
Халокатдан чарчаган дунё
Илтижолар килинг Аллохга
Куриб кетсин бундайин бало
Келинг дустлар дуо килайлик
Ер юзидан даф булсин бало
Куйиб кетсин кулфат у'чоги
Шодлик ичра яшнасин дунё
Дуо килинг азизлар бугун
Шифо топсин хаста беморлар
Нажот топсин кекса кари ёш
Йигламасин кунгли яримлар...
Келинг дуо килайлик дустлар
Яратгандан сурайлик нажот
Яксон булсин вирус булог'и
Яна бизни чорласин хаёт...
Ер юзида кайнасин хаёт
Одамларга тулсин кучалар
Орзуларга куйилсин нарвон
Тинч осуда булсин кечалар
Кўчалардан бахт излама сен,
Севгин, жуфти ҳалолингни сев,
Бошқа ёрни ҳеч кўзлама сен,
Уйингдаги аёлингни сев...
Ой десанг ой, кун десанг кундай,
Сунбул сочи қоп-қора тундай,
Тақдирингни туҳфаси шундай,
Уйингдаги аёлингни сев...
Юрма ёлғон дунёлар аро,
Эркак бўлиб, кунига яра,
Кўзинг кўрми, тузукроқ қара,
Уйингдаги аёлингни сев...
Ўкситмагин, ўтга ташлама,
Шайтоннинг шўр ошин ошлама,
Фарзандларинг кўзин ёшлама,
Уйингдаги аёлингни сев...
Билмайсанми аёл макрини,
Чақса кўргин илон заҳрини,
Келтирмагин оллоҳ қаҳрини,
Уйингдаги аёлингни сев...
Ўтар дунё сен ҳам ўтарсан,
Бир кун охир кунга етарсан,
Сени демай қўйса нетарсан,
Уйингдаги аёлингни сев...
Муҳаббатдир -чин баҳор фасли,
Муҳаббат
Карона вирусжон корона,
Сенга даво бормикан.
Мустақил бу ватанда,
Сенга бало бормикан.
Икки дунё Вирусларга,
Жой бермаймиз текиндан.
Қайдан келдинг, қайтиб кет,
Хитойданми, Пекиндан.
Биласанку бу Ватан,
Ибн Синони юрти.
Даво топамиз сенга,
Хитойларни манқурти.
Қўй ёғидан суртамиз,
Нима бўлсанг бўласан.
Исириқни тутунини,
Хидлаб-хидлаб ўласан.
Бу ватанда одамлар,
Қилар назру-ниёзни.
Сендақанги вирусларга,
Хидлатади пиёзни.
Ташвишлар ҳам ўзи кўп,
Қиммат бизга ваксина.
Ундан кўра, йўқол кет,
Пул берамиз таксинга.
Жаннатмакон бу юртга,
Сен бурнингни тиқмагин.
Мана менга, тегсанг тег,
Гўдакларга юқмагин.
Худо суюган бандалармиз,
Оллоҳ бизни асрайди.
Яратганни ўзи бизни,
Паноҳида сақлайди.

Показать ещё