Фильтр
Закреплено
  • Класс
Борайми...
Ғурурдан шартта воз кечиб,
Борайми, гуллардан олиб бир сават.
Юрагимни қучиб, кўнглимни қучиб,
Эшик очасанми менга мухаббат?!
.
Борайми, кўрайми йўлга тараддуд,
Борайми, ўтмишнинг ўтиб бахридан,
Одамлар гап-сўзи менга чикори,
Фақат асраса бас Аллоҳ қахридан!
.
Борайми,
Сен ўзинг келмадинг ахир,
Китоб-китоб бўлди соғинч шеърларим.
Душманга айланиб бўлдилар бир-бир.
"Унутиб юборган сени!"- дерларим.
.
Борайми қошинга ёмғирдек ёғиб,
Ёзлардек ловуллаб, баҳордек яшнаб.
Кел дегин, уммонни бўғзидан бўғиб,
Ишон, хузуринга бораман бошлаб!
.
Борайми...
Оҳ, сени соғиндим чунон,
Бошқа бардошим йўқ фурсат кутарга.
Умидларим тўла улкан жамодон,
Мендан олдинроқ шай тура
Борайми...
Ғурурдан шартта воз кечиб,
Борайми, гуллардан олиб бир сават.
Юрагимни қучиб, кўнглимни қучиб,
Эшик очасанми менга мухаббат?!
.
Борайми, кўрайми йўлга тараддуд,
Борайми, ўтмишнинг ўтиб бахридан,
Одамлар гап-сўзи менга чикори,
Фақат асраса бас Аллоҳ қахридан!
.
Борайми,
Сен ўзинг келмадинг ахир,
Китоб-китоб бўлди соғинч шеърларим.
Душманга айланиб бўлдилар бир-бир.
"Унутиб юборган сени!"- дерларим.
.
Борайми қошинга ёмғирдек ёғиб,
Ёзлардек ловуллаб, баҳордек яшнаб.
Кел дегин, уммонни бўғзидан бўғиб,
Ишон, хузуринга бораман бошлаб!
.
Борайми...
Оҳ, сени соғиндим чунон,
Бошқа бардошим йўқ фурсат кутарга.
Умидларим тўла улкан жамодон,
Мендан олдинроқ шай тура
ЙЎҚЛАМАСАМ ЙЎҚЛАМАЙСИЗ ҲАМ!

Кўрдингизми мендан ё озор,
Нотинч кўнглим туширгайсиз ғам,
Айтинг сизга не бўлди эй ёр,
Йўқламасам йўқламайсиз ҳам.!

Кечолмайман сиздан кўз қийиб,
Сўз демайсиз тилингиз тийиб,
Гина араз тўнингиз кийиб,
Йўқламасам йўқламайсиз ҳам!

Тилкалайди ҳижрон деган ўқ,
Соғинч бағрим қиздирган бир чўғ,
Ўйлайвериб дилда ором йўқ,
Йўқламасам йўқламайсиз ҳам!

Боқар дунё менга мўнғайиб,
Қалбим гуё бўлгандай майиб,
Мендами ё сиздами айб,
Йўқламасам йўқламайсиз ҳам!.

Сўзламайсиз кўнглингиз очиб,
Бегонадай меҳрингиз қочиб,
Дилга соғинч ифорин сочиб,
Йўқламасам йўқламайсиз ҳам!

Пушаймонман ич этимни еб,
Ўтган фурсат тўлгани алам.
Кечиролмай битта ҳато деб,
Йўқламасам йўқламайси
Бахт онамнинг дуоларида😊

Қанча чопдим бахт излаб сарсон,
Ҳақлик сўраб дунёларида,
Англамадим мен ношуд, нодон,
Бахт онамнинг дуоларида!

Яратгандан ёлвориб сўраб,
Ғариб кўнглим меҳрга улаб,
Онам умрин узоқ қил, ё раб,
Бахт онамнинг дуоларида!
Показать ещё