Гуруч қимматбаҳо дорилар ўрнини босади
Гуруч таркибидаги фойдали моддалар Менделеев жадвалининг нақ ўзини такрорлайди. У, айниқса, калий моддасига бой. Калий организмга овқат билан бирга тушган тузнинг зарарли таъсирини камайтиради, юрак, қон-томирлар ишини яхшилайди, асаб тизимини тинчлантиради.
Бундан ташқари, унда суякларнинг мустаҳкамлигини таъминловчи кальций, фосфор, темир, асаб тизими учун муҳим бўлган руҳ, йод, мис, селен ҳамда марганец моддалари мавжуд. Витаминлардан А, С, Е, РР, В гуруҳдагилари бисёр. Маълумки, В гуруҳга мансуб дармондорилар асаб тизимини яхшилайди, соч ва тирноқларнинг мустаҳкамлигини таъминлайди. Унда организм учун зарур бўлган саккиз хилдаги аминокислоталар