Хеч кимсага айтолмайсиз дардингизни, Ичга ютиб бор зардобу гардингизни. Такдир ёмон хурладия кадрингизни, Сабр килдик, сабримизни охири йук, Келолмайсиз, боролмайман имкони йук... Ишк сузидан гап очсалар тош котасиз, Пар ёстикка юз босганча жим ётасиз. Тушларимда менга факат гул отасиз, Гуллар огир ботар гарчи тикони йук, Келолмайсиз, боролмайман имкони йук... Бу тушлардан, руёлардан кунгил тулмас, Кузим кулиб турар,аммо толе кулмас. Иккимизнинг ахволимиз хеч ким билмас, О, тириклик ичра бундан ёмони йук, Келолмайсиз, боролмайман имкони йук...