Кýрмаганни кýргани курсин !!!
Танимайди кечаги дýстинг,
Шилиб олар терию пýстинг,
Билдирма хеч бýлса гар кýстинг,
Кýрмаганни кýргани кyрсин.
Қýл узатсанг узатар бармок,
Бир у доно,колганлар ахмок,
Асли ýзи хеч киммас бирок,
Кýрмаганни кýргани курсин.
Кýкдан ойни оламан дейди,
Мангу шундай коламан дейди,
Таъм билмайди,саралаб ейди,
Кýрмаганни кýргани курсин.
У бир осмон, битта ýзи зýр,
Давраларда кýзлагани тýр,
Кýзи очик, аммо калби кýр,
Кýрмаганни кýргани курсин.
Хохлаб колар бошка бир гулни,
Яралайди неча соф дилни,
Маишатларда ýтказар йилни,
Кýрмаганни кýргани курсин.
Кариганда буялади соч,
Қорни тýку, кýзлар хамон оч,
Ундайларга улфат бýлма коч,
Кýрмаганни кýргани