ҚАБРИСТОНДАГИ БОЛАКАЙ... (вокейлик асосида ёзилди) муаллиф: Шухрат Махматмуродов. Иш кидириб юрганимда бир танишим иш борлигини айтиб колди. Нима иш деб у билан гаплашганимда, кабристон коровуллигини айтди. Ёшим хам элликга якинлашиб колганлиги ва огир ишларга энди унчалик ярамай колганлигим сабаб, шу иш менга маъкул келди. Бир томондан савоб иш килишимга имкон хам топилди. Ишим унчалик огир эмас, асосийси кабристонда мол, куй бокишга ва кабристонда дайди итларни юришига йул куймаслик эди. Чунки кабристонни бир томони очик эди. Асосан бу ер тинч ва осойишта эди. Одамлар бу дунёдан утган якинларни кабрини зиёрат килгани ва кабрларини бегона утлардан тозалаш учун келишади. Кабристон к
ҚАЙТАР ДУНЁ ЁКИ ҚАРҒИШ..... 💦 (вокейлик асосида ёзилди) Бисмиллахир Рохманир Рохийм... Ассалому алейкум азизларим... Сог саломатмисизлар... Келинг сизларга янги хикоямни такдим этаман...мархамат!!! Бир куни бекатда автобус кутиб тургандим. Мен турган жойдан сал нарирокда кекса бир аёл утиб борарди. Киш фасли булганлиги сабаб ер музлаганди. Кутилмаганда уша кекса аёл сирпаниб йикилди. Кандайдир бир эркак киши унга ёрдам бериш учун ташланди. Мен бирдан юзимни бошка томонга бурдим. Кекса инсонлар музли кунда уйгинасида утирмайдими, деган фикрни хаёлимдан утказдим. Мени ташвишим узимга етарли эди. Кулогимда севимли мусикам янграётган булса хам фикру хаёлим янги келган бошликда э
ДАРС.... 💦 (ибрат учун ёзилди) Бисмиллоҳир Роҳманнир Роҳийм... Ассалому алейкум дўстларим... Ўша кун ҳали ҳам ёдимда... ўн олти ёшда эдим. Отам бизни уйимиздан ўттиз чақирим узоқликдаги қишлоқда яшайдиган ўртоғиникига олиб бориб қўйишимни сўради. Машина ҳайдашни энди ўрганганим учун фурсатни бой бермасдан бажонидил рози бўлдим. Отамни манзилга ташлаб қўйдим. -- Ўғлим.... машинани устахонага таъмирлашга олиб боргинда, икки соатлардан кейин келиб мени олиб кетгин!- деб тайинлади отам. Отам тайинлагандек уловни таниш устага қолдирдим. Вақтни қандай ўтказишни билмай, кинохонага йўл олдим. Қизиқиб кетиб кетма кет кино кураверибма
ТЕМИР ЙЎЛ........ 💦 (ибрат учун ёздим.) Бисмиллаҳир Рохманнир Роҳийм.... Ассалому алейкум дўстларим... Соғ саломатмисизлар.... Бугун бир иш билан Қаршига бордим, ишларимни битқазиб уйга таксида қайтаётиб, автомобил йўли билан темир йўли кесишадиган чорраҳада тўхтадик. Сабаби темир йўлида қизил чироқ ёниши эди. Бу дегани йўл вақтинчалик токи поезд ўтиб кетгунича ёпилди дегани. Мошинада ўтириб юк поездини тўлиқ ўтиб кетишини кутишдан бошқа иложимиз йўқ эди. Худди шу пайт, поезд йўлига қараб туриб бир воқеа ёдимда тушди. Биламизки, тарихда Абдулҳамидхон даврида Туркиядан то Мадинагача поез йўл қурдирган. Кейин бироз вақт ўтиб шу поезд йўли бузилган. Буни яҳ
ЙИРТҚИЧ БЎРИНИНГ САДОҚАТИ.... 💦 Муаллиф: Шухрат Махматмуродов. (ҳаётий ҳикоя.) Бисмиллаҳир Рохманнир Рохий... Ассалому алейкум дўстларим... Соғ саломат юрибсизларми... Рамазон муборак бўлсин барчага. -- Сен барибир юролмайсан энди... буни ўзинг тушуниб турибсан тан ол. Ҳадемай қоронғу тушади, қишни куни бўлса... бир томондан қор ёғаяпти. Туни билан совуқ шамол бўлади, бу ерда сен тонггача чидай олмайсан. Икки киши ўзаро суҳбатлашишарди, бири бўйи баланд, эгнига капушонли куртка кийиб олган бўлиб , оёғига кийилган чанғида мустаҳкам тик турарди. Елкасига майда чуйда нарсалар ва кийимлари солинган рюкзак билан ов милтиғи осилган турарди.
ХАРОБ ҚИЛГАН СЕВГИ..... 💔💦 (воқийлик асосида ёзилди.) Муаллиф: Шухрат Махматмуродов. Тақдир сийламади бизни бор йўғи, Шунчаки бу дардлар қозонди зафар. Лек қалбда сўнмади умидлар чўғи, Биз бахтга етамиз келаси сафар. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм... Ассалому алейкум дўстларим... Соғ саломат юрибсизми... Мени унутиб қўймадингизми ўзи... яна битта янгиси сизлар учун. Бу воқеа Қашқадарёнинг тоғли туманидаги бир қишлоқда бўлиб ўтган.Тоғ ён бағрида жойлашган, аҳолиси унчалик кўп бўлмаган....шароитлари унчалик яхши бўлмаса ҳам тинч ва осуда ҳаёт кечириб келаётган аҳоли яшашарди. Ўша пайтларда деярли бегонага қиз бериб қиз олишмасди. Қариндош уруғ бир бири билан қуда анд