📕 ОНА МЕҲРИ...
Ривоят қилишларича, бир подшоҳ ёши анчага бориб қолганда ўғил кўрибди. Лекин хотини вафот этиб, фарзанди касалманд бўлиб қолибди. Мамлакатнинг ҳеч бир табиби шаҳзодани даволай олмабди.
Шаҳзоданинг ичи, тиши, қулоғи ва кўзи оғрир эди. Подшоҳ амир ва амалдорларга фармон берибди:
— Шундай табиб чақирингларки, у ўғлимнинг дардига шифо топсин.
Ваҳимага тушган давлат арконлари зўр табиб қидириб юриб, бир чўлга кетиб қолибди. Ярим тунда бир чўпоннинг уйида меҳмон бўлишибди.
Меҳмондорчилик пайтида улар чўпонга подшоҳнинг амр-фармонини айтиб, ғам-андуҳ чекишибди. Даҳлизда боласини эмизиб турган чўпоннинг хотини уларнинг гапини эшитиб қолибди. У эрини чақириб, бир шиша суюқлик бе