Соғинчларинг соғинчимга етолмайди.
Юраккинам сени ташлаб кетолмайди,
Афсус, висол бугун ҳушнуд этолмайди,
Соғинганим, соғиндигми сен ҳам мени....?
Қанчалар ҳам соғинганим билсанг эди,
Тушларимга меҳмон бўлиб келсанг эди,
Хижрон эмас, сен юрагим тилсанг эди,
Бегижоним, соғиндингми сен ҳам мени...?
Булутларга мактуб ёзсам олармисан...?
Тунда ойга суратингни солармисан...?
Қуёш каби сен ҳам ишқдан ёнармисан...?
Суянганим, соғиндингми сен ҳам мени...?
Мехринг бериб меҳрим олиб қолганмидинг...?
Заҳмим олиб қалбимга ишқ солганмидинг...?
Сен ҳам мендек висол кутиб толганмидинг...?
Эх сирдошим, соғиндингми сен ҳам мени...?
Сен ҳам мендек кунлар санаб юргандирсан...?
Ҳар лахзан