Йигитман деб кулдан келган ишни қилма,
Ёлғон сузлаб гўзалларга севдим дема,
Барчасини худо кўриб турибтику,
Эркаксанку эркак бўлгин, Номард бўлма.
Қиз ишониб сенга сирин очиб қуяр,
Номард ишин қилиб уни сотиб юрма,
У жонидан ортик куриб сени севар,
Эркаксанку эркак бўлгин, Номард бўлма.
Қўл кўтарма қиз болага синглинг борку,
Сўкмагин ҳеч ахир сенинг онанг борку
Бу сўзларни эшитмоклик сенга орку,
Эркаксанку эркак бўлгин, Номард бўлма.
Содда қизни алдаб уни кўнглин олма,
У қиз билан хилватларга асло борма,
Қилар ишни қилиб куйиб ташлаб кетма,
Эркаксанку эркак булгин, Номард бўлма.
Йигит кучи беш пахлавон зотга етар,
Йигит кучи ел югурган отга етар,
Номард кучи бир ожи