Сени гулсан демадим, Гулнинг сўлир куни бор. Қуёшим хам демасман, Ботиб кетар туни бор... Юрак эмас қиёсинг, Ҳар юракнинг хуни бор. Сен ўзингга ўхшайсан , Сен биттасан севгилим... Малак десам малакнинг, Ошиқлари кўп бўлар. Ҳилол дейму у ғариб, Ўн беш кунда бир тўлар... Жоним сенга ўхшамас, У омонат, қарз, тўлар. Сен ўзингга ўхшайсан, Сен биттасан севгилим... Баҳор вафо билмайди, У хам сенга ўхшамас... Боғ хам кузда хазонли, Сендек доим яшнамас... Соям баъзан йўқолар, У хам содиқ ошнамас... Сен ўзингга ўхшайсан, Сен биттасан севгилим... Дунё сенинг бағрингдек, Тафтли эмас, кенг эмас... Асал қанча тотлидир, Бир сўзингга тенг келмас... Хеч ким менга сен каби, ёқа бўлмас, енг бўлмас.. Сен ўзингг