Сени ким деб атай, кимсан мен учун
Такдир менга берган мукофотмисан
Хаётим йулимдаги синовлар учун,
Пешонамга битган синоатмисан
Кимсан
Гунохимми ёки савобим
Бетокат калбимга ширин азобсан.
Юрагимдан чиккан фигоним,
Телба бир бандага балки жазосан
Гохи якинимсан кон - томиримдай.
Ширин жонимдан хам устунсан гуё,
Гохи эса кочдим ганимдай куриб.
Хаёлмисан, билмам, тушми ё руё?
Изларинг ахтариб юрар йулимда,
Жавобсиз саволлар чарчадим, толдим.
Кузларинг кузимда, сузинг сузимда,
Ахийри мен сени мехримда топдим.
Ахир сен бу менсан, сен менга керак.
Рухим, жоним, танам, юзим кузимсан,
Питирлаб багримда гурс урган юрак,
Яхшими, ёмонми узинг мехрибонимсан. . . !