___Бунчалар камтарсан, бунча камсуқум,
___Сен ўзинг кулгусан, ўзинг табассум,
___Сенингсиз, бу олам, худди бир сиқим,
___О, ўзбекнинг аёли, ўзбек аёли.
___'Сенингсиз табассум бўлмайди асло,
___Умид ҳам, орзу ҳам кўринмас илло,
___Сен асло унутма, оламда танҳо,
___Сен ўзинг, сен ўзинг, ўзбек аёли.
___Гулларга бурканган, кўркам гиёҳсан,
___Адашган кўнгилга, ўзинг 'маёқсан,
___Гулдайин чирою, қордайин оқсан,
___Меҳрни макони, ўзбек аёли.
___Мен сени оламда, танҳо биламан,
___Меҳрингни олдида, таъзим қиламан.
___Мен ахир . . . мен ахир, жаннат кўраман,
___Фақат сени пойингда, ўзбек аёли.
___Минг ташвиш, минг дардинг ололсам бирин,
___Пойингга сочсайдим, гулларнинг борин.
___Топ