Қалбга солиб ширин туйғуни
Кириб келдинг оҳиста кулиб.
Кетмайсанми, айт, яна қайта,
Юрагимни севгингла тилиб.
Кўп бўлмади унутганимга,
Энди дилим йиғидан тинди.
Яраларин пуф пуфлаб, елпиб,
Битиряпман, енгиллик инди.
Ишончимга чанг солди беюз,
Вафо кетди, қолдим мўлтираб
Ишқ гуллаган қалбни қоблаб муз
Қаҳратонда қолдим дилдираб.
Илиқ тафтни сезсам ҳам юрак
Исимайди, қўрқаман, эй дил.
Балки ҳозир нима ҳам керак,
Бўм бўш турсин бир фурсат кўнгил.
(20.09.2025)