Иситма каффоратдир
Хабарда келишича, агар Аллоҳ таоло бир одамни касал қилишни ирода этса, аввал тўрт нафар фариштага амр қилиб юборур. Улардан бири келиб, бу банданинг қувватини олур. Бошқаси келиб, оғзининг мазасини олур. Учинчиси келиб, юзидан нурни олур. Яна бири келиб, ҳамма гуноҳини олур. Бу киши қувватсиз, рангсиз, гуноҳсиз ва оғзи бемаза бўлиб қолур. Аллоҳ таоло унга яна шифо бермоқни ирода қилса, қуввати, рангини, оғзининг мазасини олган фаришталарга:
– “Эй фаришталар, олган нарсаларингизни яна ўзига қайтариб беринглар” – деб амр қилур.
Фаришталар айтилган нарсаларни ўзига қайтариб берганда, у банданинг вужуди қувватга, хушрангликка, оғзи хуштаъмликка эга бўлур. Аммо гуноҳини олган