Бу дунёда ҳамма нарсанг зиёда бўлса-ю, қалбинг бўм-бўш бўлса, ўйин-кулгу, фароғатинг кўп бўлса-ю, бирон эзгу мақсадинг йўқ бўлса, атрофинг, ёнинг тўла яхши одамлар бўлса-ю, ёлғиз ўзинг якка бўлсанг – юрагинг иймон лаззатини сезмаса...Қанчалар қашшоқ, қанчалар бахтсиз инсонсан! Минг бор уринма, камбағал ва бечорасан! Яратган мана шундай азобга солишдан асрасин! Иймони тўқнинг ҳамиша қорни тўқ: чунки, у борига шукур қилишни билади. Иймони тўқнинг топганида барака бор: ўзига, оиласига, ҳаммага баҳам кўради! Таърифи оғзингиздан тушмайдиган казо-казолар бир бурда нонга зор қолинг-чи, ташлаб кетармикан?! Бир-икки ўзини ҳотамтой қилиб кўрсатадигани ҳам миннатини умр бўйи гапиради! Пешонага берган р