* * *
Кўча тўла жодугар, битта пари кўрмадим,
Девлар тишин ботирди,оғриғидан йиғладим.
Алам қилди ўзимга, эндигина билганим,
Мен ўзимга зўрдўстман, мен ўзимга зўр ғаним.
Орзуларни қишанлаб, бўғиб қўйдим бўйнидан,
Шундан кейин қутилдим, ташвишидан ўйидан.
Қизил қор ёгмаганку яна аниқ ёғмайди,
Шакар кутмайман энди, захар илон тилидан.
Ана менга катта йўл, қўлларим бўш дил тўла,
Миннат, таьма йўқ унда, меҳр тўла, нур тўла.
Яхшиликка хизматкор, бўлдим энди бугундан,
Ёмонликни хайдадим, вужудимдан дилимдан.
Хурлар жилмайиб турган, маконга арзий энди,
Кеч бўлса ҳам минг шукур, руҳимга ақл кирди.
Дунё узур сен билан, шартномамиз тугади,
Сенга бино қўйганлар, бир кун хароб бўлади.
telegramd