Термам, барча умидимиз сендан! Кеча "Бунёдкор" Тошкентда 0:0 ўйнади. Аслида, бу ҳисоб ёмон эмас. Аммо, кейинги босқичга чиқиш учун мазкур ҳисоб камлик қилди. Чорак финалга Тайланд жамоаси йўл олди. Энди, халқаро майдонлардаги иштирокларимиз кузгача етиб бормайди. Шунисига ҳам рози бўламиз. Майли, бу футбол. Унда шунақа ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Ўзи, "Бунёдкор" футболчилари ёмон ўйнашмади. Шунчаки, омад жаноби олийлари бошқа манзилни макон қилиб олган экан. Начора. Лекин, масаланинг иккинчи жиҳати ҳам бор. Кўнгил хотиржамлиги! Дўппини олиб қўйиб, бошқа масалаларга бош қотирадиган пайт келди. Ҳа, буёғига терма жамоанинг кейинги тақдири ҳақида ўйлаш керак бўлади. Олдимизда иккита бир-биридан м