Хозирда 1 600 000 000 ёш йигит ва қизлар мобил телефонлардан фойдаланадилар. Ҳар йили, улар мобил алоқага 330 000 000 000 доллар сарф қилишади, бу эса, жаҳон мусиқа саноатининг ҳаражатларидан 12 баравар кўп. 2012 йилга келиб, мобил телефоннинг ҳар бешинчи ёш эгаси, Ҳиндистонлик бўлади. Икки йил ичида, 2010 йилдан 2012 йилгача, Европада эгалар сони 11 миллионга кўпайяди, шу вақтнинг ўзида, дунёда бу ўсиш 270 миллион кишини ташкил қилади.