Уйдамиз. Ўқияпмиз...
Имом Шомил ўгитлари
Имом Шомил (1797-1871) Кавказ тоғликларининг буюк йўлбошчиси, Доғистон ва Чеченистонни бирлаштирган Шимолий Кавказ имомлиги деган давлатнинг улуғ имоми. Шимолий Кавказ халқларининг Миллий қаҳрамони. Ўрис босқинчиларига қарши олиб борган жанглари билан машҳур бўйсунмас қўмондон.
Азизлар, карантин чоғида китоб ўқияпмиз. Мен буюк жангчи Имом Шомил ҳақидаги китобни такрор варақлаб, яна бир аввал ўқимаган китобни ҳам ўқиб чиқдим. Мен ёшлигимдан Имом Шомилга қаттиқ ҳавас қилганман. Унинг довюраклигига тан берганман.
Агар бизнинг ўзбеклар Имом Шомилдек, унинг муридларидек, унинг ўғилларидек эмас, унинг хотинларидек жанг қилишганида ҳам ўрислар Туркистонни