ЎКСИМА, АЗИЗАМ...
Елкамга бош қўйиб йиғлар аёлим,
Бизда нима гунох тирноққа зормиз.
Ҳеч нарса деёлмай термуламан жим,
Ўксима, биз ҳали ҳаётда бормиз.
Кўрасан ўғлимиз уч тўртта бўлар,
Қизимиз ўхшайди худди ўзинга.
Уйимиз фарзандлар куйига тўлар,
Уялиб қоласан, ҳали сўзинга.
Ҳали бешик қучиб отади тонглар,
Дадаси, ўғлингиз қулоқсиз дейсан.
Суннат тўйи куни уради бонглар,
Бармоғинг унга тиқиб бироз йиғлайсан.
Қизимизга атлас кийдириб бир кун,
Ярашибдими деб сўрайсан мендан.
“Хола хола” ўйнаб кўтарса тугун,
Бахтли она бўлмас ўшанда сендан.
Мактабга кузатиб чарчайсан ҳали,
Улгурмай қоласан ортидан чопиб.
Катта бўлишади вақт ўтган сари,
Ўқишдан қайтишар ҳар хил гап топиб.
Икки олганида бирор