Фотография "Ёлғончи деб таъриф бердик дунёга, Шу ёшгача фақат алданиб ўсдим. Асли алдангани келдик дунёга, Тортинма, бемалол алдайвер, дўстим! Диёнатли бўлсанг ҳам тил учида, Қиёматли бўлсанг ҳам тил учида. Ҳиёнатли бўлсанг ҳам дил ичида, Тортинма, бемалол алдайвер, дўстим! Омадимдан ҳасад ўтинг ёнса ҳам, Мағлубимдан дил чанқоғинг қонса ҳам. Душманимга дўстлигинг уйғонса ҳам, Тортинма, бемалол алдайвер, дўстим! Ёлғонингни ёзиб қисса қилмайман, Юрагимни ёқиб жизза қилмайман, Ҳиёнаткор дўст деб изза қилмайман, Тортинма, бемалол алдайвер, дўстим! Сен алдайвер, барин ичга ютарман, Гўё ўзни ишонгандай тутарман. Сохта кулиб, ёлғон яшаб ўтарман, Тортинма, бемалол алдайвер, дўстим! Тушиб берай йўлларимга қўйсанг чоҳ, Роҳатинг-чун чекиб берай минг бир оҳ. Менда гуноҳ дейман сўраса Оллоҳ, Тортинма, бемалол алдайвер, дўстим! Хокисор бўлсанг мен йиғлоқи найман, Мушт тугсанг Ботирман ҳар нега шайман. Худодан қўрқаман сендан қўрқмайман, Тортинма, бемалол алдайвер, дўстим!"

Azimbek Tojiboyev

Последний визит: 16 сен 2025
Информация доступна только друзьям
Войдите в ОК и добавьте пользователя в друзья, чтобы посмотреть его контент